Клуб янгиликлари

Назорат ўйинида "Янгиер" мағлуб этилди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарлик босқичида илк назорат баҳсида "Янгиер"га қарши майдонга тушди.

Миллий терма жамоа йиғини сабабли Славче Войнески ҳозирча 8 нафар футболчи хизматидан фойдалана олмайди. Шу сабабли ёшлар жамоасидан ҳам мазкур ўйинга футболчилар жалб этилди. 31-дақиқада рақибдан тўпни олиб қўйган Турғунбоев дарвозанинг юқори қисмини аниқ зарбаси билан ишғол қилди. Иккинчи бўлимда эса дарвозабон билан бирга-бир чиққан Холматов орадаги фарқни оширди. Шу тариқа биринчи назорат беллашувида жамоамиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

"ПАХТАКОР" - "ЯНГИЕР" - 2:0 (1:0)
"Пахтакор": Суюнов (Нажафалиев, 59), Ўлмасалиев, Ашуров (Азмиддинов, 46), Аъзамов, Алибоев (Иминов, 46), Файзуллаев, Турғунбоев (Поёнов, 65), Холматов, Рашидов (Холдорхонов, 65), Розиев (Собиржонов, 80), Черан (Мираҳмадов, 46).
Голлар: Турғунбоев, 31 - 1:0. Холматов, 64 - 2:0.