Клуб янгиликлари

"Пахтакор" мавсумга тайёргарликни бошлади

Клуб янгиликлари
Жамоамизнинг асосий таркиби бугун янги мавсумга ҳозирлик жараёнини бошлаб юборди. 

Қибрайдаги клуб базасида ўтган дастлабки машғулотда футболчилар енгил югуриш ва тўп билан ишлаш машқларини бажаришди. Январь ойида тайёргарлик жараёни Қибрайда олиб борилади.

Миллий терма жамоанинг БААда ўтадиган йиғинида қатнашадиган 8 нафар футболчимиз - Фарруҳ Сайфиев, Ҳожиакбар Алижонов, Одил Ҳамробеков, Достон Ҳамдамов, Аброр Исмоилов, Ҳожимат Эркинов, Сардор Собирхўжаев ва Шерзод Темиров жалб этилган. Ушбу футболчилар февраль ойидан клуб ихтиёрига қайтишади. Қолган футболчилар эса Тошкентда мавсумга ҳозирликни бошлашади. 5-20 февраль кунлари Туркиянинг Белек шаҳрида хориж йиғини ўтказилади. Ушбу йиғин давомида Россия, Грузия ва Украинанинг "Динамо" клубларига қарши учта назорат ўйини ўтказиш режалаштирилган.

10 февраль
"Пахтакор" - "Динамо" Москва
15 февраль
"Пахтакор" - "Динамо" Тбилиси
19 февраль
"Пахтакор" - "Динамо" Киев