Клуб янгиликлари

Миржаҳон Мираҳмадов "Пахтакор" билан шартнома имзолади

Клуб янгиликлари

"Шерлар" сафига "Бунёдкор"дан ҳужумчи келиб қўшилди.

Мираҳмадов эркин агент сифатида жамоамиз билан икки йиллик шартномага имзо чекди. Ҳозирга қадар у Суперлигада "Бунёдкор" ва "Обод" жамоалари сафида майдонга тушган. 79 беллашувда 20 гол муаллифига айланган. Дербиларда Миржаҳон "Пахтакор" дарвозасини 4 марта ишғол қилганди. Умид қиламизки, Мираҳмадовнинг "Пахтакор"даги фаолияти омадли бўлади ва у жамоамиз билан совринларга эга чиқади.

"Пахтакор"га хуш келибсан, Миржаҳон!