Клуб янгиликлари

Чемпионлик йирик ҳисобдаги ғалаба билан нишонланди

Клуб янгиликлари
Суперлига 24-турида "Пахтакор" "Сурхон" дарвозасига жавобсиз беш тўп киритиб, чемпионликни ажойиб ютуқ билан тантана қилди.

Ўйин бошиданоқ ташаббусга эришган жамоамиз чемпионликни нишонлаш мақсадида стадионга келган ишқибозларни ажойиб ҳужумлар билан қувонтирди. Турғунбоевнинг икки зарбаси ноаниқ чиққан бўлса, Чераннинг аниқ уринишидан сўнг ҳимоячи тўпни қайтариб қолди. 36-дақиқада ҳисоб очилди. Аброр Исмоиловни рақиб футболчиси жарима майдонида йиқитгани сабабли пенальти белгиланди ва бундан Черан унумли фойдаланди. Бўлим охирида Турғунбоев тепган тўпни рақиб посбони қайтариб қолди.

Иккинчи бўлимда "Шерлар" бирин-кетин рақиб дарвозасини ишғол қилишди. 62 ва 68-дақиқаларда Темиров Чераннинг узатмаларидан кейин икки бор термизликлар дарвозасига гол уришга эришди. 78-дақиқада захирадан туширилган Азмиддинов боши билан тўп киритди. Ўйинга якуний нуқтани эса Черан қўйди. У бу сафар Эркиновга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган 11 метрлик зарбадан фойдаланиб, ўзининг мавсумдаги 16-голини урди.

"ПАХТАКОР" - "СУРХОН" - 5:0 (1:0)
6 ноябрь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 8379 томошабин.
Ҳакамлар: А.Рисқуллаев, А.Маражабов, З.Абдураҳмонов, А.Худойберганов.
Назоратчи: М.Исмоилов.
Комиссар: Б.Арипов.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов (Азмиддинов, 55), Аъзамов, Анзур Исмоилов, Сайфиев, Ҳамробеков, Аброр Исмоилов (Собирхўжаев, 55), Турғунбоев (Холматов, 72), Ҳамдамов (Эркинов, 72), Черан (Иминов, 82), Темиров.
"Сурхон": Нортожиев, Соҳибов, Салимов, Тошпўлатов, Аҳмадов (Йўлдошев, 73), Бобожонов (Холтўраев, 57), Пиримов (Чориев, 73), Ҳасанов (Саидазимов, 69), Ғофуров, Шайдулов, Павленко (Норов, 57).
Голлар: Черан, 36-пен - 1:0. Темиров, 62 - 2:0. Темиров, 68 - 3:0. Азмиддинов, 78 - 4:0. Черан, 82-пен - 5:0.
Огоҳлантиришлар: Бобожонов, 26. Соҳибов, 35. Аброр Исмоилов, 39. Аъзамов, 65. Йўлдошев, 81.