Клуб янгиликлари

Футзалчиларимиз 2-турни ғалаба билан бошлашди

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" футзал жамоаси 2-тур биринчи ўйинида "Нефтчи"дан устун келди.

Тошкентда ўтаётган баҳсларни футзалчиларимиз "Нефтчи"га қарши беллашув билан бошлашди. Биринчи бўлимда Шуҳрат Тошмедов шогирдлари ташаббусга эришган ҳолда ҳаракат қилиб, ишончли ҳисобда олдинга ўтишни уддалашди. Абубакир Усмон, Алишер Иброҳимов ва Феруз Фахриддиновнинг биттадан голларига фарғоналиклар битта тўп билан жавоб қайтаришди. Иккинчи бўлимда ўйин янада кескинлашди. 31-дақиқада рақиб ҳисобни қисқартиргач, охирги дақиқаларда муросасиз баҳс кузатилди. 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган "Пахтакор" 10 очко билан биринчи ўринга кўтарилиб олди.

2-турнинг иккинчи ўйинида жамоамиз эртага "Бунёдкор" билан майдонга тушади. Учрашув "Ўзбекистон" спорт мажмуасида соат 13:00да бошланади.

"ПАХТАКОР" - "НЕФТЧИ" - 3:2 (3:1)
"Пахтакор": Анваров, Фахриддинов, Элмуродов, Свиридов, Иброҳимов.
Захира: Ирсалиев, Усмон, Ҳасанов, Бобожонов, Комилов, Зоиров, Шобаҳромов, Мустафоев, Абдувалиев.
Голлар: Усмон 3, Иброҳимов 7, Фахриддинов 18 - Абдуғаниев 3, Абдуқодиров 31.