Клуб янгиликлари

U-18 жамоамиз голларга бой ўйинда "Нефтчи"ни мағлуб этди

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" тарбияланувчиларидан иборат U-18 жамоаси муҳим беллашувда "Нефтчи"дан 4:3 ҳисобида устун келди.

Турнир жадвалида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган жамоалар ўртасидаги баҳс чемпионлик учун курашда кимнинг имконияти юқори бўлиб қолиши ҳақида саволга жавоб бериши керак эди. Кескин ва ҳужумкор тарзда кечган ўйинда томонлар кўплаб голлар билан мухлисларга ажойиб футболни тақдим этиб беришди. Дастлаб Эргашев меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим якунида эса Рустам Турдимуродов ва Шаҳзод Раҳматуллаев "Пахтакор" учун ҳисобни ижобий кўринишга келтиришди. Иккинчи бўлим ўрталарида эса Акбар Ўктамов тўрт дақиқа оралиғида икки голи билан ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Бунга жавобан ўйинни қутқариб қолиш учун олдинга ташланган фарғоналиклар Раҳматов ва Аҳмаджоновнинг аниқ зарбалари эвазига ҳисобни қисқартиришди. Муҳим баҳсда 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган Дмитрий Ан ва Сарвар Ҳайдаров шогирдлари мавсум тугашига 4 тур қолганда олтин медаллар учун имкониятларини яхшилаб олишди.

"ПАХТАКОР" - "НЕФТЧИ" - 4:3 (2:1)
30 октябрь. "Қибрай" стадиони. 37 томошабин.
Ҳакамлар: Ш.Насибуллаев, Т.Галеев, З.Эркинов.
"Пахтакор": Боймуродов, Раҳматуллаев, Абдусаломов, Абдураззоқов, Хананов (Аноров, 70), Пўлатов (Ваниев, 90+2), Ортиқбоев, Ўктамов (Тоҳиржонов, 88), Мифтахуддинов (Тодоров, 88), Турдимуродов, Юсуфжонов (Мустафоқулов, 54).
"Нефтчи": Асқаралиев, Ёқубжонов, Холматов, Аҳмаджонов, Эргашев (Райимжонов, 72), Акрамов, Фозилжонов, Толибжонов, Маш.Турғунов (Мар.Турғунов, 64), Раҳматов, Бозорбоев (Тўхтасинов, 46).
Голлар: Турдимуродов 38, Раҳматуллаев 43, Ўктамов 62, 66 - Эргашев 31, Раҳматов 78-пен, Аҳмаджонов 90.