Клуб янгиликлари

Превью. "Сўғдиёна" - "Пахтакор"

Клуб янгиликлари

Суперлиганинг 23-тур марказий ўйинида жамоамиз Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлади.

Айни пайтда Суперлигада дастлабки икки поғонани эгаллаб турган жамоалар - "Сўғдиёна" ва "Пахтакор"нинг ўзаро тўқнашуви иккинчи даврадаги энг аҳамиятли беллашувлардан бирини тақдим этади. Шу сабабли мазкур баҳснинг кескин кечишини кутиш мумкин. Жамоалар сафида дисквалификацияга учраган футболчилар йўқ.

Миллий чемпионатлар доирасида ўзаро 51 учрашув бўлиб ўтган. 41 беллашувда жамоамиз ғалабага эришган бўлса, 5та ўйинда дуранг қайд этилган ва 5 баҳсда рақибнинг ғалабаси қайд этилган. 125 гол урган "Шерлар" ўз дарвозасидан 39 тўп ўтказиб юборишган. "Пахтакор"нинг энг йирик ғалабалари 6:1 ва 5:0 ҳисобларида кузатилган. Жиззахдаги ўйинларнинг 18тасида "Пахтакор" муваффақиятга эришган. Тўрт марта мезбонларнинг қўли баланд келган ва уч бор дуранг натижа қайд этилган.

"Сўғдиёна" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 24 октябрь, якшанба куни соат 16:00да "Сўғдиёна" стадионида бошланади.