Клуб янгиликлари

"Пахтакор" 14-бор Ўзбекистон чемпионига айланди!

Клуб янгиликлари
"Шерлар" юртимиздаги рекордларни янгилашда давом этишади.

14-марта чемпионга айланиб, умумий совринлар борасида жамоамиз 5тадан чемпионликка эга бўлган "Нефтчи" ва "Бунёдкор"дан яна бир қадамга узоқлашди. Ҳозирга қадар 1992, 1998, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2012, 2014, 2015, 2019 ва 2020 йилларда "Пахтакор" Ўзбекистон чемпионатида зафар қучганди. Энди 2021 йилги мавсум ҳам Суперлигадаги ғалаба билан тарихга кирди.

14-чемпионлик муборак!