Клуб янгиликлари

Чераннинг хет-триги муҳим ғалаба келтирди

Клуб янгиликлари
"Шерлар" Суперлига 22-турида "Қизилқум"дан 4:2 ҳисобида устун келди.

Ўйинда ҳар икки жамоа ҳужумкор футбол намойиш қилди ва мухлислар чиройли ўйин гувоҳига айланишди. 3-дақиқада қанотдан оширилган тўпни қайтаришда Мустафоев хатога йўл қўйиб, автогол муаллифига айланди. Бунга эса меҳмонлар 13-дақиқада жавоб қайтаришди. Григалашвили яккама-якка ҳолатда Қувватовни алдаб ўтиб, ҳисобни тенглаштирди. Шундан кейин бўлим якунида жамоалар яна биттадан тўп алмашишди. Дастлаб рақиб ҳимоячисининг қўлига тўп теккани сабабли белгиланган пенальтини Черан аниқ амалга оширди. Бўлимнинг сўнгги сонияларида қанотдан оширилган тўпни Бойдуллаев боши билан дарвозага йўллаб, мувозанатни яна тиклади.

Иккинчи бўлимда "Пахтакор" ҳужумкорликни оширди ва ташаббусни қўлга олди. 60-дақиқада Аброр Исмоиловга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган 11 метрлик жарима зарбасидан Черан яна унумли фойдаланди. 66-дақиқада эса Драган ўйинга якуний нуқтани қўйди. 20 метрлардан жарима зарбасидан тўпни дарвозанинг юқори бурчагига аниқ йўллаган Черан хет-трикни нишонлаб, Суперлигада жорий мавсумда 14-голини уришга эришди.

4:2 ҳисоби бахс якунигача ўзгармади ва "Пахтакор" чемпионлик сари катта қадам ташлади.

"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ" - 4:2 (2:2)
16 октябрь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 588 томошабин.
Ҳакамлар: Ф.Норсафаров, Д,Тиллоев, Ҳ.Набиев, Ҳ.Музаффаров.
Назоратчи: Б.Тоғаев.
Комиссар: З.Акрамхонов.
"Пахтакор": Қувватов, Сайфиев, Чобанов, Анзур Исмоилов, Муҳиддинов (Азмиддинов, 61), Аброр Исмоилов, Собирхўжаев (Иминов, 69), Ҳамдамов (Эркинов, 84), Черан, Холматов (Турғунбоев, 69), Темиров (Матич, 61).
"Қизилқум": Нестеров, Бойдуллаев, Кенжабоев, Кухианидзе, Қамбаров, Мустафоев, Тўхтахўжаев, Убайдуллаев, Григалашвили (Ватсадзе, 82), Туропов (Ҳасанов, 65), Толмасов.
Голлар: Мустафоев, 3-авт - 1:0. Григалашвили, 13 - 1:1. Черан, 38-пен - 2:1. Бойдуллаев, 45+1 - 2:2. Черан, 60-пен - 3:2. Черан, 66 - 4:2.
Огоҳлантиришлар: Бойдуллаев, 36. Черан, 43. Убайдуллаев, 46. Аброр Исмоилов, 55. Толмасов, 65. Тўхтахўжаев, 79. Матич, 90.