Клуб янгиликлари

U-14 жамоамиз "Насаф"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Клуб янгиликлари


"Пахтакор" тарбияланувчилари Ўзбекистон чемпионати ярим финалига йўл олишди.

Чорак финалда "Насаф" билан беллашган ёш футболчиларимиз ўйин давомида рақибдан устунлик қилишди ва буни натижада ҳам акс эттиришди. Дастлаб Куваниш Саидалиев ўткир бурчакдан тўпни дарвозага жойлади. 27-дақиқада рақибдан Шоҳжаҳон Эшбоев жарима зарбасидан унумли фойдаланди. 31-дақиқада Саидалиев жарима майдони ташқарисидан тўпни дарвозабон устидан узоқ бурчакка ошириб йўллади. 39-дақиқада Фарруҳ Агаев пенальтидан орадаги фарқни оширган бўлса, ўйин охирида рақиб футболчиси ўз дарвозасини ишғол қилди. 4:1 ҳисобидаги ғалаба билан Шуҳрат Бўриев шогирдлари ярим финал иштирокчисига айланишди.

"НАСАФ" - "ПАХТАКОР" - 1:4 (1:2)
Ҳакам: С.Исматуллаев. 
"Пахтакор": Бахтиёров (Пачковский, 36), Туймекулов, Назаров, Эрманов, Меҳмонов, Олимов (Дилшодбеков, 65), Агаев, Саидалиев (Худоберганов, 36; Акрамов, 70), Кидирбоев, Брюкхачев, Юнусов.
Голлар: Эшбоев 27 - Саидалиев 3, 31, Агаев 39-пен, Нажмиддинов 70+2-авг.