Клуб янгиликлари

Футзал олий лигасида 1-турдаги рақибларимиз маълум

Клуб янгиликлари

Футзал бўйича олий лиганинг янги мавсумига қуръа ташланди.

Унга кўра, Фарғонада ўтказиладиган 1-турда "Пахтакор" футзал жамоаси 12-14 октябрь кунлари иштирок этади. Рақибларимиз "Навбаҳор", "Максам-Чирчиқ" ва "Металлург" жамоалари бўлади. Жамоамизнинг чемпионат учун рўйхати тез орада маълум бўлади.

12 октябрь
"Пахтакор" - "Навбаҳор"

13 октябрь
"Пахтакор" - "Максам-Чирчиқ"

14 октябрь
"Пахтакор" - "Металлург"