Клуб янгиликлари

Эргашбоевнинг бенефиси ёшларимизга йирик ғалаба келтирди

Клуб янгиликлари
Аббос Эргашбоевнинг тўрт голи "Пахтакор" U-21 жамоасига йирик ютуқ тақдим этди.

Совриндор ўринлар учун курашаётган ёшларимиз бу йўлдаги асосий рақибларидан бирини йирик ҳисобда доғда қолдиришди. Ўйин қаҳрамони Аббос Эргашбоев бўлди. У рақиб дарвозасига тўрт тўп киритишни уддалади. Бир голини деярли майдон марказидан ургани эса бенефисни янада безаб берди. Яна бир гол Аббос Файзуллаев ҳисобига ёзилди. 5:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин ёшларимиз кучли учлик сари дадил одимлашмоқда.

"ПАХТАКОР" - "ТУРОН" - 5:1 (2:0)
24 сентябрь. Қибрай. 25 томошабин.
Ҳакамлар: Л.Долимов, А.Галеев, С.Саидаҳмадов, Ж.Ҳусниддинов.
Назоратчи: Р.Айтеков.
“Пахтакор”: Боймуродов, Асқаров, Эргашбоев, Аноров, Файзуллаев (Абдулазизов, 46), Абдураззоқов, Ортиқбоев (Тодоров, 89), Ўринбоев (Исломов, 81), Азмиддинов, Холдорхонов (Турдимуродов, 85).
“Турон”: Шавкетов, Қаюмов, Исмоилов, Чакалов, Мирзаев, Содиқов, Маҳмудов, Абдурашидов, Азимов, Қўлдошев, Турғунов.
Голлар: Файзуллаев 2, Эргашбоев 20, 66, 80, 84 - Қаюмов 67.