Клуб янгиликлари

Иккинчи давра ғалаба билан бошланди

Клуб янгиликлари
Суперлига 14-турида "Шерлар" Боян Матичнинг ягона голи эвазига "Насаф"ни доғда қолдиришди.

Ўйинни фаолроқ бошлаган жамоамиз 14-дақиқада биринчи кескин ҳолатни юзага келтирди. Ҳамробековнинг зарбасидан кейин ҳимоячи дарвозага бораётган тўпни қайтариб юборди. 20-дақиқада эса Матич дебют голини урди. Черан тўпни боши билан дарвозага йўллагач, рақиб посбони қайтарган тўпни Боян яқин масофадан дарвозага киритди - 1:0. Биринчи бўлимда рақибдан Норчаевнинг хавфли уриниши ноаниқ чиқди.

Иккинчи бўлим бошида қаршиликлардан Нуруллаевнинг зарбаси дарвозанинг ҳар икки устунига тегиб қайтди. Бўлим ўрталарида амалга оширилган ўзгаришлардан кейин жамоамиз яна ўйинни марказда назорат қилишга ўтди. 80-дақиқада Чераннинг кучли зарбаси устундан қайтди. Ўйин охиригача кичик ҳисобдаги ғалабани сақлаб қолган жамоамиз турнир жадвалида якка пешқадамликни давом эттирмоқда.

"ПАХТАКОР" - "НАСАФ" - 1:0 (1:0)
6 август. Тошкент. "Локомотив" стадиони.
Ҳакамлар: Р.Каримов, Т.Галеев, А.Сидоров, Ҳ.Музаффаров. 
Назоратчи: Т.Абдуллаев. 
Комиссар: Л.Қўчқоров.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Аъзамов, Анзур Исмоилов (Козак, 46), Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев (Аброр Исмоилов, 54), Турғунбоев, Черан, Холматов (Ҳамдамов, 54), Матич (Темиров, 85).
"Насаф": Эргашев, Саидов (Маннонов, 68), Ғайбуллаев (Давронов, 68), Эшмуродов, Алиқулов, Нарзуллаев (Калудерович, 68), Турдалиев (Раҳматов, 68), Станоевич, Нуруллаев (Комилов, 85), Бозоров, Норчаев.
Гол: Матич, 20 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Алиқулов, 51. Ғайбуллаев, 76.