Клуб янгиликлари

"Шаржа"га йирик ҳисобда ютқаздик

Клуб янгиликлари
Чемпионлар Лигаси 3-турида жамоамиз мағлубиятга учради.

Мезбонлар "Шаржа"га қарши учрашувда тўп билан кўпроқ назоратда бўлиб, дарвоза томон зарбаларни майдон эгаларига нисбатан кўп йўллаган бўлишига қарамай, жамоамиз йирик ҳисобда имкониятни бой берди. Мезбонларнинг бразилиялик легионери Кайонинг маҳорати шаржаликлар ютуғини таъминлаб берди. Киритилган тўпларда ушбу футболчи бевосита иштирок этди. Дастлаб унинг жаримадан тепган тўпини Қувватов қайтаргач, Ҳолид Бавазир ҳисобни очди. 21-дақиқада Черан мувозанатни тиклади. У Рашидовнинг зарбасидан кейин рақиб посбони қайтарган тўпга биринчи етиб келганди. 26-дақиқада Кайонинг тезкорлик билан олдинга ўтиб, узатган тўпини Салим Солиҳ дарвозага йўллади. Иккинчи бўлимда Кайонинг ўзи ҳисобдаги фарқни оширган бўлса, кейин у бошлаган ҳужумни Перейра якунига етказди - 4:1. Шу тариқа "Пахтакор" ушбу мавсумдаги биринчи мағлубиятини тан олди.

"ШАРЖА" - "ПАХТАКОР" - 4:1 (2:1)
20 апрель. Шаржа. "Шаржа" стадиони.
Ҳакамлар: Жумпей Иида (Япония), Осаму Номура (Япония), Ванг Дешин (Хитой), Фу Мин (Хитой). 
Назоратчи: Ҳолид Хинай (Оман). 
Комиссар: Равишанкар Жаяраман (Ҳиндистон).
"Шаржа": Одил Ал Ҳусани, Шаҳин Абдалла, Кайо, Муҳаммад Абдулбасит, Ҳолид Бавазир (Саид Кааби, 90+1), Али Муҳаммад (Абдулазиз Кааби, 90+1), Абдалла Ғаним, Ҳолид Иброҳим, Салим Солиҳ (Саиф Рашид, 78), Луан Перейра (Муҳаммад Халфан, 83), Шукуров.
"Пахтакор": Қувватов, Сайфиев, Анзур Исмоилов (Аъзамов, 70), Кримец, Йўлдошев (Алижонов, 56), Аброр Исмоилов, Собирхўжаев (Холматов, 56), Эркинов, Муҳиддинов, Рашидов (Дердийок, 50), Черан (Иминов, 70).
Голлар: Ҳолид Бавазир, 10 - 1:0. Черан, 21 - 1:1. Салим Солиҳ, 26 - 2:1. Кайо, 58 - 3:1. Луан Перейра, 63 - 4:1.
Огоҳлантиришлар: Шукуров, 33. Кримец, 66.