Клуб янгиликлари

"Пахтакор" БАА йиғинини якунлади

Клуб янгиликлари

Жамоамиз БААнинг Дубай амирлигида ўтказган йиғинини ниҳоясига етказди.

Икки ҳафталик йиғин давомида Питер Хюистра жами 28 нафар футболчи билан машғулот ўтказди. Унда ўтган мавсум ёшлар жамоаларида ўзини кўрсатган бир қатор футболчилар ҳам синаб кўрилди. Кичик жароҳати бор ўйинчилар тикланиш жараёнини давом эттиришди. Йиғинда уч назорат баҳси ўтказилиб, "Зенит" (0:3), "Спартак" (1:2) ва "Рига" билан беллашувларда (0:2) жамоанинг умумий тайёргарлигини ўстириш борасида ишланди. Бугун "Шерлар" Дубайдан Тошкентга қайтиб келишади. Кейин машғулотлар Қибрайдаги базада давом эттирилиши кўзда тутилган.