Мавсум:1960-1970
192 ўйин, 112 гол
Хамид Раҳматуллаев. (28.01.1942-17.04.1978)

Клуб янгиликлари

"Локомотив" билан ўйинни Бахтиёр Намозов бошқаради


ПФЛ олий лиганинг 7-тур учрашувлари учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.

21 апрель куни "Пахтакор" стадионида ўтказиладиган "Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги Тошкент дербисини Бахтиёр Намозов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга Маъмур Саидқосимов ҳамда Равиль Шояхметов қанотларда ёрдам беради.

Намозов ҳозиргача олий лигада жамоамиз иштирокидаги 6 беллашувни бошқарган. Улардан 5тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган ва 1 марта дуранг ўйнаган. 2010 йил Намозов "Локомотив" - "Пахтакор" ўйинида ишлаган ва ўшанда жамоамиз 2:0 ҳисобида зафар қучган.

"Локомотив"нинг олий лигадаги учрашувларини Намозов 15 марта бошқарган. "Темирйўлчилар" 12 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубият қайд этишган. "Локо" ушбу рефери ишлаган беллашувларнинг охирги 12тасида кетма-кет ғалабага эришгани эътиборга молик.

21 апрель, жума
"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ"
Ҳакамлар: Бахтиёр Намозов (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Равиль Шояхметов (Тошкент), Жасур Мухторов (Тошкент).
Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент).

Сўнгги янгиликлар
Сўровнома

Сайтимизнинг янги дизайни сизга ёқдими?