Клуб янгиликлари

"Зенит" - "Пахтакор". Превью

Клуб янгиликлари


"Пахтакор" БААдаги йиғин доирасида биринчи назорат ўйинини эртага "Зенит"га қарши ўтказади.

Ушбу жамоалар расмий беллашувда охирги марта 1990 йил майдонга тушишган. Тошкентда СССР чемпионати баҳсида "Шерлар" 2:1 ҳисобида зафар қучишган. Ўшанда Игорь Шквирин ва Хорен Оганесян жамоамиздан, Дмитрий Радченко рақибдан тўп киритган.

Чемпионатлар доирасида жами 46 ўйин ўтказилган. Питерликлар 19, жамоамиз эса 18 ғалабага эришган. 9 учрашув дуранг билан тугаган. Рақиб дарвозасига 65 тўп киритган "Пахтакор" ўз дарвозасидан 67 гол олиб чиққан. Ушбу рақиб устидан 1968, 1973 ва 1982 йиллари "Шерлар" 5:0 ҳисобида устун келишган.

Бу жамоалар тарихини ўзаро боғлаб турувчи футболчи Юрий Загуменних саналади. У 1970-75 йилларда "Зенит", 1976 йилдан бошлаб эса "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган. 1979 йил авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган. Питерликлар тарихидаги энг кучли 50 футболчи рўйхатига киритилган.

"Зенит" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўртоқлик ўйини 24 январь, якшанба куни Тошкент вақти билан 12:00да Дубайдаги "Над Ал Шеба" мажмуаси майдонида бошланади.