Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футзал жамоаси 10-турни ютуқ билан бошлади

Клуб янгиликлари

Шуҳрат Тошмедов бошчилигидаги "Пахтакор" футзалчилари "Бухоро"дан 8:5 ҳисобида устун келишди.

Ўйинни тезкор икки гол билан бошлаган жамоамиз кейин хотиржамликка берилиш оқибатида биринчи бўлимни 3:4 ҳисобида мағлуб бўлган ҳолда тугатди. Иккинчи бўлимда ҳужумкорни ошириб, суръатни кескин ўзгартирган футзалчиларимиз беллашувда натижани йирик кўринишга келтирилди. Беллашув 8:5 ҳисобида жамоамиз ғалабаси билан якунланди. Акбар Усмонов беш гол урган бўлса, Феруз Фахриддинов ҳисобига икки тўп ёзилди. Яна бир гол Машраб Одилов томонидан урилди.

Эртага "Пахтакор" "Строитель-Зарафшон" билан баҳс олиб боради.

"ПАХТАКОР" - "БУХОРО" - 8:5 (3:4)
"Пахтакор": Ҳазратқулов, Жўраев, Абдумавлонов, Свиридов, Фахриддинов.
Захира: Элибоев, Ирсалиев, Одилов, Шавкатов, Усмонов, Абдувалиев, Маҳмудов, Ражабов, Мустафоев, Иброҳимов, Зоиров.
"Бухоро": Иброҳимов, Муҳиддинов, Савриддинов, Самиев, Умуров.
Захира: Рамазонов, Ҳакимов, Ашуров, Назаров, Аҳмедов.
Голлар: Одилов 7, Фахриддинов 9, 28, Усмонов 18, 25, 31, 39, 40 - Умуров 10, Муҳиддинов 11, 12, 32, Савриддинов 20.