Клуб янгиликлари

Шерзод Темиров "Пахтакор" билан уч йиллик шартнома имзолади

Клуб янгиликлари
Ярим ҳимоячи Шерзод Темиров "Шерлар" сафига трансфер қилинди.

2020 йилги мавсумни "Машъал" жамоаси сафида ўтказган ярим ҳимоячи Шерзод Темиров жамоамиз аъзосига айланди. У билан уч йиллик шартнома имзоланди. 22 ёшли футболчи ҳозирга қадар Суперлигада 33 учрашувда майдонга тушиб, 2 гол муаллифига айланган. Эндиликда у "Пахтакор"нинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишига умид қиламиз.

"Пахтакор"га хуш келибсан, Шерзод!