Клуб янгиликлари

Сергеевнинг голи "Пахтакор"га ярим финал йўлланмасини келтирди

Клуб янгиликлари

"Шерлар" Ўзбекистон Кубоги чорак финалида "Қизилқум"дан кичик ҳисобда устун келиб, ярим финал иштирокчисига айланишди.

Ўйин тўлиғича жамоамиз устунлиги остида кечди. Тўпни назорат қилиш, ўйин суръатини белгилаш ва голли вазиятлар яратишда "Пахтакор" катта устунликка эга бўлди. 3-дақиқада Машарипов қулай вазиятга чиқиб борди ва зарба йўллади. Бу ҳолатда Нестеров маҳорат кўрсатиб. меҳмонларни муқаррар голдан қутқарди. Кейинроқ Черан ва Сергеевнинг боши билан йўллаган зарбалари ноаниқ чиқди. Бўлим ўрталарида Черан жуда қулай имкониятга эга бўлди, аммо яқин масофадан Драган тепган тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Рақиблар эса Қувватов дарвозаси томон бир марта хавфли зарба йўллашди, бироқ зарба ноаниқ кетди.

Иккинчи бўлим бошида жамоамиз ҳисобни очди. Машарипов чап қанотда ҳимоячини ортда қолдирди ва тўпни жарима майдонига марказига оширди. Сергеев эса боши билан яқин масофадан аниқ зарба берди - 1:0. Голдан кейин ҳам ўйиннинг бориши ўзгармади. Жамоамиз кўплаб хавфли вазиятлар яратди, аммо Черан, Сергеев ва Машариповнинг уринишларига аниқлик етишмади. Кичик ҳисобда зафар қучган "Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги ярим финалига йўл олди.

"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ" - 1:0 (0:0)
12 декабрь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 478 томошабин.
Ҳакамлар: И.Танташев, Ҳ.Шодмонов, А.Буров, А.Шукуруллаев.
Назоратчи: К.Смирнов.
Комиссар: А.Тиллаев.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Аъзамов (Анзур Исмоилов, 46), Кримец, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев (Аброр Исмоилов, 74), Ҳамдамов (Эркинов, 83), Черан, Машарипов, Сергеев (Дердийок, 78).
"Қизилқум": Нестеров, Қосимов, Бойдуллаев, Қиличев, Қамбаров, Мустафоев, Азимов (Нурметов, 60), Убайдуллаев, Жўраев, Толмасов, Ҳасанов (Маргиев, 78).
Гол: Сергеев, 50 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Убайдуллаев, 22. Жўраев, 26. Сергеев, 27. Сайфиев, 29. Машарипов, 44. Азимов, 44. Нурметов, 67. Кримец, 75.