Клуб янгиликлари

"Пахтакор-2"нинг иккинчи босқич учун тақвими маълум

Клуб янгиликлари

Биринчи лига жамоалари иккинчи босқичи учун тақвим эълон қилинди.

Про лигага чиқиш учун курашни шарқий минтақадан "Пахтакор-2"дан ташқари "Рубин" ва "Пахтакор-79", ғарбий минтақадан эса "Янгиер", "Ғиждувон" ва "Бунёдкор-2" жамоалари давом эттиришади. Жамоалар бир даврали тизимда беш учрашув ўтказади. Аввалги босқичда олинган очколар бекор қилиниб, барча жамоаларда Про лигага чиқиш учун тенг имконият ҳосил бўлган. Ғолиб жамоа Про лигага йўлланма олса, 2-ўрин соҳиби Про лигада 7-ўринни эгаллаган жамоага қарши ўтиш ўйинида майдонга тушади. 15 ноябрь куни бошланадиган баҳслар декабрь ойида якунига етади. "Пахтакор-2" жамоаси тақвими билан танишинг.

15 ноябрь
“Пахтакор-2” – “Ғиждувон”

20 ноябрь
“Пахтакор-79” – “Пахтакор-2”

25 ноябрь
“Пахтакор-2” – “Янгиер”

30 ноябрь
“Рубин” – “Пахтакор-2”

Декабрь (санаси энди аниқланади)
“Пахтакор-2” – “Бунёдкор-2”