Клуб янгиликлари

"Сурхон" - "Пахтакор" ўйинида Темур Тўхтасинов ҳакамлик қилади

Клуб янгиликлари

Термизда "Сурхон" билан кечадиган баҳсда ишлайдиган расмийлар рўйхати маълум.

Учрашувни Темур Тўхтасинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. У чемпионатларда "Пахтакор" иштирокидаги 12 ўйинда ҳакамлик қилган. Жамоамиз ўша беллашувларда 7 ғалаба, 3 дуранг ва 2 мағлубиятни қайд этган.

"Сурхон" - "Пахтакор" учрашуви 24 октябрь, шанба куни "Алпомиш" стадионида соат 15:30да бошланади.

"СУРХОН" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов (Андижон), Зиёдилла Абдураҳмонов (Андижон), Анвар Маражабов (Андижон), Шуҳрат Ражабов (Бухоро).
Назоратчи: Константин Смирнов (Қарши).
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.