Клуб янгиликлари

Академия: халқаро турнирлардаги натижалар

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" академияси тарбияланувчилари халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этишмоқда.

Сочида Валентин Бубукин хотирасига бағишланган мусобақада "Пахтакор" ҳозирча уч ўйинни ғалаба билан якунлади. 16-БЎСМ жамоаси эса икки дуранг ва бир мағлубиятни қайд этди.

3 апрель
"Интер" Сочи - "Пахтакор" - 0:5
16-БЎСМ - БЎСМ Ирбис Сочи - 1:2

4 апрель
"Пахтакор" - "Спарта" Лазаревские - 5:0
"Терек" - 16-БЎСМ - 3:3

5 апрель
"Мирас" Қозон - "Пахтакор" - 0:2
16-БЎСМ - "Спартак" Тошкент - 1:1

Краснодарда Сергей Вахрушев хотирасига бағишланган турнирнинг 3-турида 2001 йилда таваллуд топган ёш футболчиларимиз Болгариянинг "Семтември" жамоасини 4:1 ҳисобида доғда қолдириб, гуруҳда пешқадамга айланишди. Ярим финалда Станислав Кудряшов шогирдлари эртага Москванинг "Чертаново" тарбияланувчиларига қарши майдонга тушишади.

Брянскда 2005 йилда туғилган ёшларимиз "Danone" миллатлари кубоги саралаш босқичида муваффақиятли қатнашишди. Энди бу жамоамиз июнь ойи охирида Москвада бўладиган финал ўйинларида иштирок этишади.