Клуб янгиликлари

U-18 жамоамиз "Сурхон"ни доғда қолдирди

Клуб янгиликлари

U-18 биринчилиги 7-турида "Пахтакор" "Сурхон"дан 5:0 ҳисобида устун келди.

Ўйин бошидан ташаббусга эга бўлган ёшларимиз дастлабки 20 дақиқадаёқ икки тўп киритиб, баҳс тақдирини деярли ҳал этишди. Дониёр Собиров ва Ботир Ирисметов урилган голлар муаллифи бўлишди. Кейинчалик Аббос Эргашбоев дублга эришган бўлса, Анвар Анваржонов рақиб дарвозасига 5-тўпни киритди.

6 ўйиндан кейин 13 очко тўплаган ёшларимиз турнир жадвалида 3-поғонага кўтарилиб олишди.

"ПАХТАКОР" - "СУРХОН" - 5:0 (3:0)
11 октябрь. Тошкент. "Чилонзор" стадиони.
Ҳакамлар: Ж.Ҳусниддинов, Д.Қодиров, Ҳ.Ўралов, Э.Турсунов.
Назоратчи: Н.Рўзимов.
"Пахтакор": Нажафалиев, Собиров, Ашуров (Ортиқбоев, 37), Мифтахуддинов, Мансуров (Жўрабеков, 53), Абдусаломов, Абдулазизов, Бектурдиев (Анваржонов, 68), Эргашбоев, Ирисметов, Оқмирзаев.
"Сурхон": Мерганов (Абдукаримов, 20), Абдураҳмонов (Тоҳиров, 46), Аҳмедов, Кўчкинов, Мамадиев (Қодиров, 81), Норбоев, Парданазаров (Ғаниев, 46), Рўзиев, Ҳакимов, Эсанов (Носиржонов, 73), Эшпўлатов.
Голлар: Собиров, 15 - 1:0. Ирисметов, 18 - 2:0. Эргашбоев, 43 - 3:0. Эргашбоев, 79 - 4:0. Анваржонов, 80 - 5:0.
Огоҳлантиришлар: Мансуров, 26. Норбоев, 74.