Клуб янгиликлари

U-18 жамоаси "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Клуб янгиликлари

U-18 жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати марказлашган ҳолда Тошкентда давом этмоқда.

6-турда Ойбек Усмонхўжаев шогирдлари "Қизилқум" билан майдонга тушиб, 4:0 ҳисобида зафар қучишди. Ботир Ирисметов хет-трикка эришган бўлса, яна бир гол Носиржон Абдусаломов ҳисобига ёзилди. Шу тариқа ёшларимиз 5 ўйинда 10 очко тўплаган ҳолда 4-ўринда боришмоқда. "Пахтакор" иштирокидаги бир беллашув кейинроқ муддатга қолдирилган. Навбатдаги баҳс 11 октябрь куни "Сурхон"га қарши ўтказилади.

"ҚИЗИЛҚУМ" - "ПАХТАКОР" - 0:4 (0:2)
9 октябрь. Тошкент. "Чилонзор" стадиони.
Ҳакамлар: Д.Акмалов, Ҳ,Ўралов, О.Каллахўжаев, О.Худойберганов.
Назоратчи: М.Исмоилов.
"Қизилқум": Азаматжонов, Йўлдошев, Эгамов (Жабборов, 72), Отақулов, Шаҳаров, Эсанов (Ҳакимов, 58), Маҳмудов, Исломов (Норқулов, 81), Муродов, Абдуллаев (Садиров, 67), Бозоров (Эркинов, 78).
"Пахтакор": Нажафалиев, Собиров, Ашуров, Мифтахуддинов, Мансуров, Абдусаломов, Абдулазизов, Бектурдиев, Эргашбоев (Анваржонов, 76), Ирисметов, Оқмирзаев.
Голлар: Ирисметов, 37 - пен - 0:1. Ирисметов, 42 - 0:2. Ирисметов, 62 - 0:3. Абдусаломов, 72 - 0:4.
Огоҳлантиришлар: Бектурдиев, 17. Ашуров, 47.