Клуб янгиликлари

Шота Арвеладзе коронавирусдан тузалди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" бош мураббийи коронавирусдан фориғ бўлди.

Чемпионлар Лигаси баҳслари даврида Қатарда "Шаҳр Ходро"га қарши учрашувдан аввал Шота Арвеладзеда коронавирус аниқланган эди. Шу сабабли ОФК протоколига мувофиқ изоляцияга олинган мутахассис ниҳоят ушбу касалликдан даволаниб бўлди. Тез орада у Ўзбекистонга қайтади ва жамоамиз машғулотларини ўтказишда давом этади.