Клуб янгиликлари

Превью. "Персеполис" - "Пахтакор"

Клуб янгиликлари

"Шерлар" Чемпионлар Лигаси чорак финалида Эроннинг "Персеполис" жамоаси билан тўқнаш келади.

"Пахтакор" ушбу рақиб билан ОЧЛда 3 марта майдонга тушиб, 2 ғалаба ва бир дурангни қайд этган. 2003 йил Анвар Солиевнинг ягона голи ғалаба келтирган бўлса, ўтган йили гуруҳ босқичида Теҳронда 1:1 (Марат Бикмаев) ва Тошкентда 1:0 (Игорь Сергеев) натижаси кузатилган.

Осиё клублари мусобақаларида "Пахтакор" Эрон жамоалари билан 20 марта тўқнаш келиб, 14 ўйинда зафар қучган. Икки ўйинда дуранг қайд этилиб, рақиблар 4 бор ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасига 30 тўп киритилиб, 17 гол ўтказиб юборилган.

"Персеполис" Эроннинг энг совриндор клуби саналади. Теҳронликлар 13 марта Эрон чемпионати, 6 бор Эрон Кубоги ва 3 бор Эрон Суперкубогини қўлга киритган. Якунига етган мавсумда айнан ушбу жамоа чемпионликка эришди. Жамоани бир неча йиллар клубда ўйнаган Яҳё Голмуҳаммади бошқариб келмоқда.

Рақиб сафида қизил карточка олгани сабабли ҳимоячи Сиамак Неъмати майдонга туша олмайди. Жамоамизда эса дисквалификация туфайли йўқотиш мавжуд эмас.

"Персеполис" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 30 сентябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 22:45да Дохадаги "Жассим Бин Ҳамад" стадионида бошланади.

"Персеполис"нинг Чемпионлар Лигаси учун футболчилар рўйхати билан танишинг.

Дарвозабонлар
34. Амирмуҳаммад Юсуфи
44. Бозидар Радосевич (Хорватия)
63. Амирҳуссайн Баят
81. Ҳамид Лак
Ҳимоячилар
3. Шожаи Ҳалилзода
4. Саид Жалол Ҳуссайни
6. Муҳаммадҳуссайн Канани
15. Муҳаммад Ансари
17. Меҳди Шири
28. Муҳаммад Нодири
38. Эҳсон Ҳуссайни
77. Саид Оғайи
88. Сиамак Неъмати
Ярим ҳимоячилар
2. Омид Алишоҳ
5. Башар Ресан (Ироқ)
8. Аҳмад Нуроллоҳи
11. Камолиддин Камябиниа
14. Эҳсон Паҳлавон
18. Муҳсин Рабихон
19. Воҳид Амири
23. Али Шожайи
26. Саид Ҳуссайнпур
66. Милад Сарлак
Ҳужумчилар
16. Меҳди Абди
20. Амир Рустойи
25. Ариа Барзегар
36. Арман Рамазони
72. Иса Алкасир