Клуб янгиликлари

"Пахтакор" бугун Дохага йўл олади

Клуб янгиликлари
Бугун "Пахтакор" Чемпионлар Лигасидаги иштирокини давом эттириш учун Қатар пойтахти Доха шаҳрига жўнаб кетади.

Бош мураббий Шота Арвеладзе мусобақадаги қатнашиш учун 25 нафар ўйинчини танлаб олди.

Дарвозабонлар - Элдор Суюнов, Санжар Қувватов, Азиз Исақов, Умид Ҳамроев.

Ҳимоячилар - Ҳожиакбар Алижонов, Акрам Комилов, Анзур Исмоилов, Алишер Салимов, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов, Владимир Козак, Фарруҳ Сайфиев.

Ярим ҳимоячилар - Садриддин Абдуллаев, Асад Собиржонов, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Достон Ҳамдамов, Ҳожимат Эркинов, Одил Ҳамробеков, Аброр Исмоилов, Сардор Собирхўжаев, Диёр Холматов, Жавоҳир Сидиқов.

Ҳужумчилар - Игорь Сергеев, Эрен Дердийок.

"Пахтакор" 10 сентябрь куни Тошкент - Доха чартер рейси орқали Қатарга етиб бориши режалаштирилган. Жамоамиз машғулотлари ҳар куни Тошкент вақти билан 21:30да бошланади.

"Пахтакор" иштирокидаги 4 учрашувнинг барчаси 2022 йилги жаҳон чемпионати учун янги қурилган "Ал Жануб" стадионида ўтказилади. Ушбу стадион 2019 йил май ойида фойдаланишга топширилган. "Ал Вақра" уй стадиони саналган "Жануб" 40 минг томошабинга мўлжалланган.

"Пахтакор" барча ўйинни бир хил вақтда бошлайди. Тошкент вақти билан беллашувлар 23:00да старт олади (Доха вақти билан 21:00).

3-тур, 14 сентябрь
Ал Ҳилол - Пахтакор

4-тур, 17 сентябрь
Пахтакор - Ал Ҳилол

5-тур, 20 сентябрь
Шабаб Ал Аҳли - Пахтакор

6-тур, 23 сентябрь
Шаҳр Ходро - Пахтакор