Клуб янгиликлари

"Бухоро" билан ўйинни Равшан Абдувоҳидов бошқаради

Клуб янгиликлари

ПФЛ эртага бўлиб ўтадиган "Бухоро" - "Пахтакор" учрашуви расмийларини эълон қилди.

Баҳсни қаршилик ҳакам Равшан Абдувоҳидов бошқариб боради. Унга қанотларда Зуфар Элибоев ва Фарҳод Усмонов ёрдам беради. Абдувоҳидов ҳозиргача жамоамиз иштирокидаги бир ўйинда ишлаган. Ўшанда ўтган йили "Пахтакор" Бекободда "Металлург"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритганди.

"БУХОРО" – "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов (Қарши), Зуфар Элибоев (Қарши), Фарҳод Усмонов (Қарши), Ғайрат Жўраев (Наманган).
Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган).
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.