Клуб янгиликлари

Жалолиддин Машарипов: "Чемпионат ўйинлари орқали Чемпионлар Лигасига тайёргарлик кўряпмиз"

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов "Локомотив"га қарши ажойиб ўйин ўтказди. У баҳс хусусида фикрларини билдирди.

- Мураббий доим биздан ҳушёрликни йўқотмаган ҳолда ўйнашни талаб қилади. Чунки бу жамоавий савия ўсиб бориши, Чемпионлар Лигасига яхши тайёрланишга ёрдам беради. Бу ўйинлар орқали унга ҳозирлик кўряпмиз.

Мавсум давомида оёғим оғригани сабабли бир оз қийналдим. Иккинчи карантин пайтида жароҳатимдан қутулдим ва яна юз фоиз куч билан ўйнашга ўтдим. Ҳозир ҳар бир учрашувда 90 дақиқадан тўп тепишга тайёрман.

Хорижда ўйнашни истайман, лекин ҳозирча бунга имкон бўлгани йўқ. Олдимга кучли чемпионатда ўйнаш мақсадини қўйганман. "Пахтакор"да катта бўлганман, мен учун қадрдон клуб ҳисобланади. Шу сабабли барча билан келишган ҳолда хорижга йўл олишни хоҳлардим. Масалан, ўзбек футболчилари бемалол Россия чемпионатида ўйнай олади. Мураббийлар ишонч билдирса етарли. Ўйинчиларимиз салоҳияти кучли.