Клуб янгиликлари

Дербида голлар шоуси - 7:0!

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Тошкент дербисида "Локомотив"дан 7:0 ҳисобида устун келди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ тўлиқ назоратни ўз тарафига оғдирган жамоамиз ўйин тақдирини дастлабки ярим соат ичида ҳал қилишга эришди. 12-дақиқада тезкор уюштирилган қарши ҳужумда Ҳамдамовнинг пасидан сўнг Черан бир ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозани хотиржамлик билан ишғол қилди. Кейинги дақиқада эса тўп рақибдан олиб қўйилгач, Сергеев яккама-якка вазиятда дарвозабонни алдаб ўтди ва бўш дарвозага тўпни киритди - 2:0. Бўлим ўрталарида жамоамиз яна икки бор гол урди. Дастлаб Собирхўжаевнинг узатмасидан Сергеев унумли фойдаланган бўлса, 31-дақиқада Машариповнинг узатмасидан кейин Ҳамдамов тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллаб, чиройли гол муаллифига айланди - 4:0.

Иккинчи бўлимда ҳам "Пахтакор" тинимсиз хавфли вазиятлар яратишда давом этди. Захирадан майдонга тушган Дердийок Алижонов узатган тўпни дарвозага тўғрилаб юборди. 50-дақиқада Машарипов жуда чиройли гол муаллифига айланди. У рақиб ҳимоячиларини чалғитиб, дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ зарбаси билан нишонга олди. Ўйинга якуний нуқтани Дердийок қўйди. Машарипов оширган тўпни Эрен боши билан дарвозага йўллади - 7:0! Бу натижа ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинларда энг йирик натижага айланди. "Пахтакор" охирги уч баҳсда рақиб дарвозасига 14 гол уришга эришди. Черан 12, Сергеев 9 ва Дердийок 7 гол билан чемпионат тўпурарлари учлигида боришмоқда.

"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ" - 7:0 (4:0)
24 август. Тошкент. "Локомотив" стадиони.
Ҳакамлар: В.Агишев, С.Нишонбоев, А.Абдуллаев, Р.Лутфуллин. 
Назоратчи: Т.Абдуллаев. 
Комиссар: Э.Бахтиёров.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Анзур Исмоилов, Кримец (Аъзамов, 46), Сайфиев, Ҳамробеков (Аброр Исмоилов, 62), Собирхўжаев, Ҳамдамов (Собиржонов, 68), Черан (Сидиқов, 46), Машарипов, Сергеев (Дердийок, 46).
"Локомотив": Илёсов, Шайманов (Умиров, 54), Махарадзе, Афонин (Ғанихонов, 68), Бикмаев (А.Эргашев, 35), Абдухолиқов (Погребняк, 68), Ж.Алижонов (Ўлмасалиев, 54), Комилов, Муҳаммадиев, Туропов, Иброҳимов.
Голлар: Черан, 12 - 1:0. Сергеев, 13 - 2:0. Сергеев, 28 - 3:0. Ҳамдамов, 31 - 4:0. Дердийок, 47 - 5:0. Машарипов, 50 - 6:0. Дердийок, 63 - 7:0.
Огоҳлантиришлар: Кримец, 4. Сидиқов, 52. Умиров, 77. Ўлмасалиев, 81.