Клуб янгиликлари

Ёшлар жамоамизда йирик ғалаба

Клуб янгиликлари

U-21 биринчилиги 10-турида "Пахтакор" "Қўқон-1912"дан 4:0 ҳисобида устун келди.

Ўйин бошидан ташаббусга эришган Станислав Кудряшов шогирдлари дастлабки ўн дақиқадаёқ икки тўп киритишга эришди. 4-дақиқада Улуғбек Ҳошимов жарима майдонида рақиб ҳимоячиларидан тўп учун курашда устун келди ва Диёр Рамазоновга тўпни узатди. Диёр эса 22 метрлардан кучли зарба билан дарвозанинг юқори бурчагини ишғол қилди. 9-дақиқада эса қўқонлик ҳимоячилар хатосидан сўнг дарвозабон билан яккама-якка чиққан Темур Мамасидиқов вазиятдан унумли фойдаланди - 0:2. Бўлимнинг қолган дақиқаларида эса жамоалар ташкил этган ҳужумлар самара келтирмади. 37-дақиқада Алишер Одиловнинг пенальтидан тепган тўпини "Қўқон-1912" посбони Абдуллаев маҳорат кўрсатган ҳолда қайтариб юборди.

Иккинчи бўлимда Одилов барибир ўз тўпини киритди. Бирга-бир имкониятдан фойдаланган Алишер ўзининг мавсумдаги 10-голини урди. 77-дақиқада захирадан туширилган Игорь Чикризов ўйинга якуний нуқтани қўйди - 0:4. "Пахтакор" ёшлари кетма-кет иккинчи ўйинда 4:0 ҳисобида ғалабага эришиб, турнир жадвалида учинчи поғонада боришмоқда.

"ҚЎҚОН-1912" - "ПАХТАКОР" - 0:4 (0:2)
17 август. "Қибрай" стадиони.
Ҳакамлар: Ҳ.Музаффаров, Ҳ.Уролов, К.Середа, А.Эргашев.
Назоратчи: Б.Ҳайдаров.
"Қўқон-1912": Абдуллаев (Алижонов, 79), Маъмуржонов (Саидаҳмаджонов, 58), Ёқубов, Миркомилов, Исақов (Каримов, 69), Мухторов (Турғунов, 73), Норматов, Етовқўзиев, Юнусов, Иномжонов, Абдурашидов.
"Пахтакор": Йўлдошев, Мирсаидов, Рамазонов, Шамсиев, Одилов, Султонмуродов (Жўраев, 64), Жиянов (Эргашбоев, 66), Шербўтаев, Мамасидиқов (Ирисметов, 66), Собиров (Неъматхонов, 71), Ҳошимов (Чикризов, 60).
Голлар: Рамазонов, 4 - 0:1. Мамасидиқов, 9 - 0:2. Одилов, 54 - 0:3. Чикризов, 77 - 0:4.
Фойдаланилмаган пенальти: Одилов, 37.
Огоҳлантиришлар: Ёқубов, 19. Мирсаидов, 40. Ҳошимов, 57. Миркомилов, 67. Ирисметов, 90+1.
Четлатиш: Ёқубов, 69 (2-сариқ).