Клуб янгиликлари

"Пахтакор-79" жамоаси хотирасига бағишланган тадбирлар карантин сабабли ўтказилмайди

Клуб янгиликлари
Ҳар йили 11 август куни 1979 йил авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган афсоналар ёдга олиб келинади.

Ушбу жамоа аъзолари доимо барчамизнинг қалбимиз ва хотирамизда яшайди. Афсуски, бу йил коронавирус пандемияси сабабли нафақат Ўзбекистон, балки дунё бўйлаб минглаб турли тадбирлар бекор қилинди. Айни пайтда юртимизда карантин ҳолати давом этмоқда. Карантин қоидаларига кўра, одамлар кўп тўпланадиган оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланган. Шу туфайли 11 август куни доимий равишда "Пахтакор" стадиони ва "Боткин" қабристонида ўтказиб келинган расмий тадбирлар бекор қилинади.