Клуб янгиликлари

Ҳозирги таркиб футболчилари "Пахтакор" учун нечтадан гол урган?

Клуб янгиликлари

Жамоамиз шарафини айни пайтда ҳимоя қилаётган ўйинчилар орасида кимлар нечта гол муаллифи бўлгани ҳақида кўрсаткичлар билан таништириб ўтамиз.

Бунда футболчиларнинг расмий мусобақалар - Ўзбекистон чемпионати, ички кубоклар ва Осиё Чемпионлар Лигаси, МДҲ Чемпионлари Кубогида урган голлари ҳисоблаб чиқилган. Футболчи номидан сўнг унинг "Пахтакор" сафида киритган умумий тўплари сони, қавс ичида эса бу голларнинг чемпионат-кубоклар-халқаро ўйинлар тартибида нечтадан урилгани келтирилган.

Академиямиз тарбияланувчиси Игорь Сергеев ҳозиргача жамоамиз учун 112 тўп киритган. Шундан 89 голни у чемпионатда, 11 голни ички кубокларда ва 12 тўпни Осиё Чемпионлар Лигасида рақиб дарвозаларига йўллаган. Кейинги поғонада турган Драган Черан ҳисобида голлар сони 45тага етиб улгурди. Владимир Козак ва Жалолиддин Машарипов ҳисобида 26тадан гол мавжуд бўлса, Егор Кримец 18 тўп муаллифи бўлган.

Ярим ҳимоячи Садриддин Абдуллаев жорий мавсумда гол урган тақдирда 12 йиллик танаффусдан кейин "Пахтакор" учун тўп киритган футболчига айланади. Охирги марта у 2008 йилги мавсумда рақиб дарвозасини ишғол қилган. Шунингдек, ҳимоячи Анзур Исмоилов ҳам 2008 йил жамоамиз таркибида сўнгги голини урган. Исмоилов МДҲ Кубогида ҳозирги таркиб ўйинчилари орасида гол урган ягона футболчи саналади. Ундан бошқа футболчиларнинг барчаси халқаро ўйинларда ОЧЛда гол уришга эришган.

Игорь Сергеев - 112  (89+11+12)
Драган Черан - 45 (34+8+3)
Владимир Козак - 26 (21+4+1)
Жалолиддин Машарипов - 26 (19+4+3)
Егор Кримец - 18 (15+1+2)
Достон Ҳамдамов - 16 (10+5+0)
Садриддин Абдуллаев - 11 (6+4+1)
Сардор Собирхўжаев - 6 (4+2+0)
Фарруҳ Сайфиев - 5 (5+0+0)
Эрен Дердийок - 5 (5+0+0)
Ҳожиакбар Алижонов - 3 (1+1+1)
Шерзод Аъзамов - 3 (1+1+1)
Анзур Исмоилов - 3 (1+1+1)
Жавоҳир Сидиқов - 1 (1+0+0)
Ҳумоюнмирзо Иминов - 1 (0+1+0)
Одил Ҳамробеков - 1 (0+1+0)