Клуб янгиликлари

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи тақвими маълум қилинди

Клуб янгиликлари
Кубокда гуруҳ босқичи учрашувлари август ойи иккинчи ярмида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Жамоамиз қуръа якунларига кўра, "D" гуруҳидан ўрин олганди. Биринчи беллашув 18 август куни "Қўқон-1912" билан сафарда бўлиб ўтиши мўлжалланган. 21 августда "Бунёдкор", 25 август куни эса "Оқ-тепа" "Пахтакор" стадионида меҳмон бўлади. Гуруҳда юқори икки ўринни эгаллаган клублар чорак финал баҳсларига йўлланмани қўлга киритади.