Клуб янгиликлари

Файзуллаевдан хет-трик ва иродали ғалаба

Клуб янгиликлари

U-21 биринчилиги 8-турида "Пахтакор" ёшлар жамоаси иродали ғалабага эришди.

"Машъал" билан кечган учрашувнинг дастлабки 20 дақиқасида меҳмонлар тезкор икки тўп киритишди. Ҳар икки гол бурчак зарбасидан кейин урилгани эътиборга молик. Иккала ҳолатда ҳам футболчиларимиздан қайтган тўпни Зойир Турсунов дарвозага йўллади. Шундан кейин катта куч билан олдинга ташланган "Пахтакор" 11 дақиқа оралиғида рақиб дарвозасини 3 марта нишонга олди. Барча голлар Аббос Файзуллаев ҳисобига ёзилди. Дастлабки икки голини у Ҳумоюнмирзо Иминовнинг узатмасидан кейин киритган бўлса, учинчи сафар Аббосга Алишер Салимов ҳаммуаллифлик қилди.

Иккинчи бўлимда ташаббусни сақлаб турган ёшларимиз ўйин охирларида орадаги фарқни оширишди. Алишер Одилов бирга-бир вазиятда тўп киритиб, мавсумдаги голлари сонини 8тага етказиб олди. Мазкур ютуқдан сўнг "Пахтакор" пешқадам "Металлург"дан икки очкога ортда қолмоқда.

"ПАХТАКОР" - "МАШЪАЛ" - 4:2 (3:2)
6 июль. Тошкент. "Жар" стадиони.
Ҳакамлар: Ф.Янсупов, Ҳ.Баҳодиров, О.Каллахўжаев, Ж.Ҳусниддинов. 
Назоратчи: Р.Айтеков.
"Пахтакор": Ҳамроев, Салимов, Собиржонов (Мамасидиқов, 63), Иминов, Мирсаидов, Рамазонов (Ирисметов, 81), Одилов, Султонмуродов, Ҳамиджонов (Собиров, 80), Файзуллаев (Турсунов, 46), Шербўтаев (Жиянов, 78).
"Машъал": Носиров (Йўлдошев, 46), Жамолхонов, Жумаев (Мур.Шамсиддинов, 46), Муҳ.Шамсиддинов (Маҳмудов, 46), Юлмуҳамедов, Ҳайдарқулов, Акрамов (Расулов, 37), Турсунов, Мамадаминов, Норқобилов, Жўрақулов (Бобоқулов, 46).
Голлар: Турсунов, 11 - 0:1. Турсунов, 19 - 0:2. Файзуллаев, 24 - 1:2. Файзуллаев, 34 - 2:2. Файзуллаев, 35 - 3:2. Одилов, 78 - 4:2.
Огоҳлантиришлар: Ҳамиджонов, 11. Расулов, 47. Одилов, 64. Мамасидиқов, 74. Норқобилов, 76. Султонмуродов, 90+2.