Клуб янгиликлари

Футзал жамоамиз 2-турни йирик ғалаба билан бошлади

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футзал жамоаси 2-турнинг биринчи ўйинида "Бухоро"дан 6:1 ҳисобида устун келди.

Ўйинда тўлиқ ташаббусга эга бўлган Шуҳрат Тошмедов шогирдлари рақибни йирик ҳисобда доғда қолдиришди. Биринчи бўлимда Машраб Одилов дублга эришган бўлса, Суннат Жўраев яна бир тўпни киритди. Иккинчи бўлимда эса Акбар Усмонов ўз дублини нишонлади. Фарҳод Абдумавлонов ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

Эртага жамоамиз "Строитель-Зарафшон" билан ўйнайди. Баҳс соат 16:00да бошланади.

"ПАХТАКОР" - "БУХОРО" - 6:1 (3:0)
"Пахтакор": Элибоев, Одилов, Усмонов, Шавкатов, Свиридов.
Захира: Жўраев, Абдумавлонов, Ражабов, Мустафоев, Иброҳимов, Зоиров, Маҳмудов.
"Бухоро": Иброҳимов, Самиев, Савриддинов, Равшанов, Саидов.
Захира: Муҳиддинов, Ҳакимов, Ғойибов, Аҳмедов, Рамазонов, Муродов, Маҳмудов, Назаров.
Голлар: Одилов 8, 15, Жўраев 12, Абдумавлонов 38, Усмонов 39, 40 - Аҳмедов 27.