Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футзал жамоаси 2-тур баҳсларини ўтказади

Клуб янгиликлари

Футзал бўйича олий лига беллашувларини жамоамиз 1-3 июль кунлари ўтказади.

2-тур ўйинлари "Пахтакор" футбол клубига тегишли "Ёшлик" спорт залида бўлиб ўтади. 1 июль куни "Бухоро", кейинги куни "Строитель-Зарафшон" ва 3 июлда "Хуахин Жиззах" жамоаларига қарши ўйинлар ўтказилади. Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Тошмедов бошчилигида футзалчиларимиз 3 ўйиндан сўнг 9 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида пешқадам бўлиб туришибди. Беллашувлар карантин амалда бўлгани сабабли мухлисларсиз ўтказилади.

1 июль, чоршанба
11:00 “Пахтакор” – “Бухоро”

2 июль, пайшанба
16:00 “Пахтакор” – “Строитель-Зарафшон”

3 июль, жума
14:00 “Пахтакор” – “Хуахин Жиззах”