Клуб янгиликлари

Дербида 5:0 ҳисобида ғалаба

Клуб янгиликлари
Жамоамиз дастлабки ҳужумдаёқ ҳисобни очишга эришди. Черан рақиб футболчисидан қочиб кетиб, Собирхўжаевни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди. Бундан Сардор унумли фойдаланди - 1:0. Шундан кейин 40-дақиқага қадар майдонда кескин кураш борди. Меҳмонларнинг уч ҳолатда дарвоза томон берган аниқ зарбалари йўлига Суюнов тўсиқ бўлишга муваффақ бўлди. Шундай ҳолатда 40-дақиқада Алижонов ва Черан ижросидаги ҳужум ўйин тақдирини деярли ҳал этди. Қанотдан Ҳожиакбар узатган тўпни Драган дарвозанинг узоқ бурчагига аниқ йўллади. 42-дақиқада эса Ҳамдамов рақибдан тўпни олиб, Машариповга оширди. Жалол эса тўпни Черанга қолдирди. Драган ҳисобни йириклаштирди - 3:0. 45-дақиқада Машариповнинг яна бир ажойиб узатмасидан кейин Дердийок "Бунёдкор" дарвозасини тўртинчи марта ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда жамоамиз хотиржам ҳаракат қилди. 63-дақиқада Машариповнинг фаол ҳаракатидан сўнг Тўраев ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. 5:0 натижаси ўйин якунига қадар ўзгармай қолди. Дербида жамоамиз йирик ҳисобда зафар қучиб, яна ғалабали одимга қайтди.

"ПАХТАКОР" - "БУНЁДКОР" - 5:0 (4:0)
19 июнь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар: Ш.Қосимов, С.Шоюсупов, А.Усмонов, Р.Каримов.
Назоратчи: Ғ.Каримов.
Комиссар: Л.Қўчқоров.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов (Салимов, 63), Аъзамов, Кримец (Анзур Исмоилов, 63), Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев (Иминов, 81), Ҳамдамов (Собиржонов, 81), Черан, Машарипов, Дердийок (Сергеев, 63).
"Бунёдкор": Абдужалилов, Қобилов, Ғофуров (Қаҳрамонов, 76), Аҳмадалиев (Абдуллаев, 41), Жалолиддинов (Эркинов, 76), Йўлдошев, Тўраев (Иззатов, 76), Қодирқулов, Тўхтасинов, Нурмуродов (Икромов, 31), Муртазоев.
Голлар: Собирхўжаев, 1 - 1:0. Черан, 40 - 2:0. Черан, 42 - 3:0. Дердийок, 45 - 4:0. Тўраев, 63-авт - 5:0.
Огоҳлантиришлар: Машарипов, 13. Икромов, 61.