Клуб янгиликлари

Ёшлар дербисида "Пахтакор" йирик ғалабага эришди

Клуб янгиликлари
U-21 биринчилиги 5-турида "Пахтакор" "Бунёдкор"дан 3:0 ҳисобида устун келди.

Биринчи бўлимда катта ташаббусга эга бўлган Станислав Кудряшов шогирдлари кетма-кет ҳужумлар билан рақибни эсанкиратиб қўйишди. 5-дақиқада ажойиб комбинация ташкил этган жамоамиз тезкор узатмалар орқали рақиб ҳимоясини ёриб ўтишди. Дарвозабон билан бирга-бир чиққан Темур Мамасидиқов аниқ зарбаси билан ҳисобни очди - 1:0. 11-дақиқада эса иккинчи тўп киритилди. Достон Турсуновнинг чап қанотдан жарима майдонига оширган тўпини Алишер Одилов боши билан дарвозага йўллади. 35-дақиқага келиб ўйиндаги ҳисоб йириклашди. Мамасидиқовга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан Одилов унумли фойдаланди. Алишер ушбу мавсумда 6-голини урди.

Иккинчи бўлимда голли имкониятлар жамоаларда унчалик кўп бўлгани йўқ. Натижа ўзгармади ва ёшлар жамоалари дербисида "Пахтакор" йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди.

"ПАХТАКОР" - "БУНЁДКОР" - 3:0 (3:0)
18 июнь. Тошкент. "Бунёдкор" академияси майдони.
Ҳакамлар: Р.Каримов, О.Қосимов, Ф.Йўлдошев, Д.Акмалов.
Назоратчи: Ғ.Каримов.
"Пахтакор": Йўлдошев, Мирсаидов, Рамазонов (Жўраев, 23), Турсунов, Одилов (Маҳмудов, 78), Султонмуродов, Ҳамиджонов (Жиянов, 70), Чикризов (Ирисметов, 46), Файзуллаев, Шербўтаев, Мамасидиқов (Эргашбоев, 74).
"Бунёдкор": Харин, Жўрақўзиев, Рўзиев, Хурсанов, Раҳимқулов, Иброҳимов (Мухторов, 46), Холдоров (Убайдуллаев, 39), Олимжонов, Абдусаломов (Мирзасалимов, 70), Расулов (Аҳадов, 46; Султонов, 62), Акопов.
Голлар: Мамасидиқов, 5 - 1:0. Одилов, 11 - 2:0. Одилов, 35-пен - 3:0.
Огоҳлантиришлар: Турсунов, 20. Мирсаидов, 20. Холдоров, 20. Раҳимқулов, 20. Ирисметов, 61. Ҳамиджонов, 65. Мухторов, 71.
Четлатиш: Раҳимқулов, 73.