Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - АГМК ўйинида ишламоқчи бўлган ОАВ ходимлари диққатига!

Клуб янгиликлари

13 июль куни Суперлига 9-турида "Пахтакор" ўз майдонида АГМКни қабул қилади.

"Пахтакор" стадионида ўтадиган беллашув соат 20:00да бошланади. Ўйинга кирувчилар сони чеклангани боис журналистлар ва фотомухбирлардан 12 июль (якшанба) куни соат 18:00дан кечиктирмасдан ўзлари ҳақидаги маълумотни info@pakhtakor.uz электрон почтасига юборишлари сўралади.

ОАВ ходими йил бошида ПФЛ томонидан берилган аккредитацияга эга бўлиши, карантин қоидаларига қатъий риоя қилиши ҳамда ўйин бошланишига 30 дақиқа қолганида стадионда бўлиши лозим.

Аккредитацияси ёнида бўлмаган журналист стадионга киритилмайди.