Клуб янгиликлари

Превью. "Сўғдиёна" - "Пахтакор"

Клуб янгиликлари

"Шерлар" Суперлиганинг 4-турида Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлади ва мавсумни давом эттиради.

Карантин пайтида машғулотлар ўтказишга рухсат берилганидан сўнг жамоамиз "Жар" стадионида машғулотлар ўтказиб, ўйинга тайёргарликни олиб борди. Бош мураббий Шота Арвеладзе ва дарвозабонлар мураббийи Иброҳим Йилмаз беллашув арафасида машғулотларга қайтишди. 

"Сўғдиёна" ва "Пахтакор" Ўзбекистон чемпионатлари тарихида 48 бор тўқнаш келган. Уларнинг 40тасида "Шерлар" ғалаба қозонган бўлса, 4тадан беллашувда дуранг ва жиззахликлар зафари кузатилган. Рақиб дарвозаси 123 марта ишғол этилиб, 38 тўп ўтказиб юборилган. Жиззахдаги ўйинларнинг 18тасида "Пахтакор" муваффақиятга эришган. Уч мартадан эса мезбонларнинг қўли баланд келган ва дуранг натижа қайд этилган. Жиззахда ўтган йили кечган баҳсда "Пахтакор" 2:1 ҳисобида муваффақиятга эришган. 2013 йил эса 0:0 ҳисобида тугаган учрашувда "Сўғдиёна" уйдаги охирги очкосини қўлга киритган. Сафардаги сўнгги 6 баҳсда "Пахтакор" кетма-кет ғалабага эришган.

Мезбонлар таркибида дисквалификация сабабли юзага келган йўқотиш мавжуд. Қизил карточка туфайли Шавкат Муллажонов майдонга туша олмайди. Жамоамиз сафида бундай йўқотиш учрамайди. Садриддин Абдуллаев, Акром Комилов ва Жавоҳир Сидиқов жароҳатдан тикланишга улгуришди.

"Сўғдиёна" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги беллашув 14 июнь, якшанба куни "Сўғдиёна" стадионида соат 18:00да бошланади.