Клуб янгиликлари

Ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларига футболчиларимиз чақирилди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футбол академиясининг бир неча тарбияланувчилари Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари йиғинига таклиф этилди.

5-15 июнь кунлари Тошкентда Темур Кападзе бошқараётган U-19 терма жамоаси машғулотларига Ҳамидулло Абдунабиев, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Жавоҳир Жўраев, Улуғбек Ҳошимов, Ботир Ирисметов, Руслан Розиев чақирилди.

4-15 июнда Олим Шокиров мураббийлик қилаётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғинига Ҳусан Маҳмудов, Вазген Погосян, Асан Ваниев, Миркамол Абдураззоқов, Кирил Тодоров, Суннат Поёнов, Муҳриддин Пазилдинов, Муҳаммадали Усмонов, Риан Исломов, Асад Беклархонов, Муҳаммадали Ўринбоев, Пўлат Жумахонов, Сардор Ҳожибоев ва Рустам Турдимуродов таклиф қилинди.