Клуб янгиликлари

Улуғбек Муҳамедовни туғилган куни билан табриклаймиз!

Клуб янгиликлари
"SFI Management Group" компанияси "Пахтакор" футбол клуби бош сармоядорига айлангач, клуб ривожланиши учун катта ишларни амалга оширди. Ҳаракатлар натижасида 2019 йил "Пахтакор" Ўзбекистонда барча мусобақаларда зафар қучиб, треблга эришган биринчи клубга айланди. Жорий мавсум эса Чемпионлар Лигасида жамоамиз ғалабалар билан барчани қувонтирмоқда. Клуб барча жиҳатларда ўсиши учун зарур ишлар бажарилмоқда, академия, аёллар ва футзал жамоаси, база ва инфратузилмани яхшилаш борасида ишлар тўхтагани йўқ. Улуғбек Яркинович ва унинг бошқарувидаги компания клубга барча кўмакни бериб келмоқда.

Клубни янги даражага олиб чиқиш бўйича катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Бунда Улуғбек Яркиновичнинг ҳиссаси сезиларли ва улкан ҳажмда бўлди.

Туғилган куни муносабати билан Улуғбек Яркиновични "Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти ва ходимлари  номидан табриклаймиз. Унга ҳаёти ва фаолиятида саломатлик, муваффақият, омад ва бахт тилаб қоламиз. 

Туғилган кун муборак бўлсин!