Клуб янгиликлари

"Пахтакор" тарихидан қизиқарли фактлар

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" тарихида 8 апрель саналари ва Мақсудов фамилияли футболчилар алоҳида ўрин тутади. 1956 йил 8 апрель куни "Пахтакор" СССР чемпионатида илк расмий ўйинини Молотов жамоасига қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида зафар қучган. Ягона гол Лазиз Мақсудов ҳисобига ёзилган.

Мустақиллик қўлга киритилгач, Ўзбекистон чемпионатида Тошкентдаги биринчи учрашув ҳам 8 апрель куни ўтказилган, 1992 йил. "Шаҳрихончи" жамоаси 4:1 ҳисобида доғда қолдирилган беллашувда биринчи голимиз яна бир бор Мақсудов томонидан урилган. Шуҳрат Мақсудов. Шу тариқа икки турли давр ва чемпионатларда Тошкентдаги биринчи ўйин санаси ҳамда гол муаллифлари ўртасида чинакам боғлиқлик юзага келган.