Клуб янгиликлари

Тўлаган Исоқовни табриклаймиз!

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" афсоналаридан бири Тўлаган Исоқов бугун туғилган кунини нишонламоқда.

"Пахтакор" таркибида СССР чемпионатларида 252 учрашувда майдонга тушиб, 52 гол муаллифи бўлган ҳужумчи фаолиятини фақат жамоамиз сафида ўтказгани эътиборга молик. У 1967-79 йиллар мобайнида, кетма-кет 13 мавсум "Пахтакор" шарафини муносиб ҳимоя қилган. Бир қатор ажойиб ғалабаларга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган, чиройли ҳаракатлари, ажойиб голлари билан мухлислар меҳрини қозонган. 1979 йил жамоамиз авиаҳалокатга учрагач, у футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилган.

Бугунги кунда Тўлаган Ўлмасович "Пахтакор" ва Ўзбекистон футболида фахрийлар томонидан уюштириладиган турли тадбирларда фаол иштирок этади. Ўсиб келаётган ёш авлодга "Пахтакор" жамоаси анъаналари, собиқ футболчилар ҳақида тушунчаларни сингдириш билан машғул. Майдонда бўлмаса ҳам барибир футбол ичида жуда фаол. Туғилган куни билан Тўлаган Исоқовни табриклаб, унга саломатлик, бахт ва амалга ошираётган ишларида янада муваффақият тилаб қоламиз.

Туғилган кун муборак, Тўлаган Ўлмасович!