Клуб янгиликлари

"Металлург" билан ўйинга тайёргарлик якунига етди

Клуб янгиликлари

"Бухоро" билан учрашувдан кейин бир кун дам олган "Пахтакор" "Металлург" билан ўйинга ҳозирликни "Жар" ва "Пахтакор" стадионида олиб борди.

Асосий таркибнинг барча футболчилари жиддий меҳнат қилишда давом этишди. Жароҳатланган футболчилардан биргина Садриддин Абдуллаев алоҳида шуғулланишда давом этмоқда. Жавоҳир Сидиқов ва Акром Комилов жамоа билан бирга ишлашмоқда. Сидиқов ёшлар жамоаси ўйинида бир бўлим ўйнашга улгурди. "Пахтакор" стадионида жума куни ўтган машғулотда айни пайтда мураббийлар ихтиёрида бўлган ўйинчилар юқори кайфиятда меҳнат қилишди.