Клуб янгиликлари

“Пахтакор” – “Металлург” беллашувига таклиф этамиз!

Клуб янгиликлари

Суперлига 3-турида “Пахтакор” Тошкентда “Металлург” билан майдонга тушади.

Мавсумни кетма-кет икки ғалаба билан бошлаган ҳолда пешқадамлик қилаётган “Шерлар” 3-турда Андрей Шипилов бошчилик қилаётган “Металлург” билан баҳс олиб боради. Бекободликлар дастлабки икки турда 4 очко жамғариб, юқори ўринларда боришмоқда. Қолаверса, Андрей Шипилов илгари жамоамизда фаолият юритган ва шогирдлари билан кескин қаршилик кўрсатишга уринишади. Ушбу мутахассис Шота Арвеладзе штабида ҳам ишлаганини таъкидлаш жоиз.

Учрашув 14 март, шанба куни 18:15да “Пахтакор” стадионида бошланади. 

Барча мухлисларни ўйинни стадиондан кузатишга чорлаб қоламиз! Чиройли футболни ўтказиб юборманг!