Клуб янгиликлари

"Ал Ҳилол" - "Пахтакор" ўйини бошқа муддатга қолдирилди

Клуб янгиликлари

Чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган "Ал Ҳилол" - "Пахтакор" учрашуви бошқа муддатга қолдирилгани ҳақида ОФК расмий хат йўллади.

Жаҳон бўйлаб тарқалаётган коронавирус хавфи сабабли ва Саудия Арабистонига кириш визаси бошқа мамлакатлар фуқаролари учун виза беришни тўхтатиб қўйгани сабабли ўйин номаълум муддатга қолдирилди. Бундан олдин бизнинг минтақада Эрон клублари иштирокидаги ўйинлар ҳам бекор қилинганди. ОФК Чемпионлар лигасининг кейинги ҳолати юзасидан тез орада йиғилиш ўтказади.