Клуб янгиликлари

Ишқибозларга миннатдорчилик билдирамиз!

Клуб янгиликлари
Кучли ёмғир футболга халал бермайди. Бунга кеча, мухлисларимиз 90 дақиқа мобайнида ёмғир остида қолган бўлишига қарамай, жамоамизни ўйин охиригача қўллаб-қувватлашда давом этишганда яна бир бор ишонч ҳосил қилдик.

"Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби ва жамоа аъзолари Чемпионлар лигасининг "Шабаб Ал Аҳли"га қарши ўйинида ажойиб қўллаб-қувватлаш учун мухлисларга миннатдорчилик билдиради.

Сиз чин юракдан мухлислик қилдингиз! Кеча биз бир мақсад йўлида бирлашдик: ўйингача, ўйинда ва ундан кейин. Сизнинг қўллашингиз сабабли биз ғалабаларга эришамиз!